Шавкат Мирзиёев МДҲ Ижроия қўмитаси раиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 2016-йил 5-декабрь куни МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида самарали ишлагани, ушбу жараён ҳамда сайлов якунларини юқори баҳолагани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Сергей Лебедев Президент сайлови мониторингида иштирок этишга таклиф этгани ва МДҲ кузатувчилар миссияси аъзолари учун барча қулай шароитлар яратилгани учун ташаккур билдирди.

Ҳамдўстлик доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича атрофлича фикр алмашилди.