ХХР Раиси Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни табриклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Хитой Ҳукумати ва халқи, шунингдек, шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман. Сиз Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов бошлаб берган йўлни давом эттиришингиз ва ривожлантиришингиз, давлат қурилиши соҳасида янги муваффақиятларга эришишингизга ишонаман.

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда. Жорий йилда икки томонлама муносабатларнинг ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги серқирра ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янада кенг имкониятлар очиб берди.

Мен Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаман, Сиз билан яқин ҳамкорликда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, мамлакатларимиз ва халқларимиз келажаги учун янги йўллар очиш борасида биргаликда саъй-ҳаракатлар қилишга тайёрман.

Сизга давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ва мустаҳкам соғлик тилайман.

Ўзбекистонга равнақ, куч-қудрат, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Си Цзиньпин, Хитой Халқ Республикаси Раиси