I чоракда бозор хизматлари ҳажми 18,602 трлн. сўмни ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-мартида, халқаро стандартларга мос келувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагичи асосида шакллантирилган бозор хизматлари ҳажми 18602 млрд.сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,1 фоизга ўсди.

Жами хизматларнинг ўсиш суръатини ортишига қуйидаги хизмат турлари катта таъсир кўрсатди: молиявий хизматлар (122,9%), соғлиқни сақлаш хизматлари (114,0%), савдо хизматлари (113,1%), кўчмас мулкка боғлиқ хизматлар (112,5%).

Хизматларнинг умумий ҳажмида энг катта улушни транспорт (30,3%), савдо (27,3%), молиявий хизматлар (11,9%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (7,1%) эгаллайди.