Лиссабонда Ўзбекистон-Португалия бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Португалиянинг Лиссабон шаҳрида 2016-йилнинг 6-май куни Лиссабонда Ўзбекистон-Португалия бизнес-форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ССП хабар беради.

Форумни ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Португалия Республикалари ўртасида бизнес муҳитни ривожлантиришдир.

Форум Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ЕИнинг "Management Training Programme” (MTP) лойиҳаси ҳамда Португалиянинг сармоя ва ташқи савдо бўйича агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Форум ишида Португалиянинг 40 дан ортиқ ишбилармон доиралари иштирок этади. Мазкур тадбир доирасида қурилиш, текстиль ва енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, АКТ, муқобил энергия, энергия самарадорлиги ва бошқа йўналишларда Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган етакчи португалиялик тадбиркорлар иштирок этади.