“Ўзқурилишматериаллари” компанияси 552 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзқурилишматериаллари” компанияси таркибидаги саноат корхоналари томонидан 2016 йилнинг январ-март ойларида амалдаги нархларда жами 552 млрд.сўм маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Ўсиш суръати 2015 йилнинг мос даврига нисбатан таққослама нархларда 106,1% ташкил этди.

Ушбу даврда 42,8 млрд.сўм истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 2015 йилнинг мос даврига нисбатан 103,3% ташкил қилди.

Ўтган ҳисобот даврида: 1,812 млн.тн. цемент (ўсиш суръати 2015 йилга нисбатан 106,8%), 1,897 млн.кв.м қурилиш ойнаси (103,4%), 5,571 млн.кв.м гипскартон (119,8%), 11,2 минг тн. қуруқ қоришмалар (144,7%), 5,1 минг тн. оҳак (11,2 марта), 11,1 минг тн. қурилиш гипси (110,6%) ва бошқалар ишлаб чиқарилди.