«Ўзбекистон темир йўллари» АО 4,9 млн. нафар йўловчиларни ташиди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекистон темир йўллари» АО 2016-йилнинг биринчи чорагида 4,9 млн. нафар йўловчиларни ташиди. Бу ҳақда компания бошқаруви раисининг ўринбосари Даврон Деҳқонов хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, ҳисобот даврида 16,7 млн. тонна юк ташилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100 минг тоннага кўпдир.

Компания 2016-йилнинг январь-март ойларида 187,47 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирди. 2016-йил давомида компания 799,22 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.

Маблағлар энг муҳим инвестицион лойиҳаларга йўналтирилмоқда. Жумладан, “Ангрен-Поп” темир йўл қисмининг қурилишига, “Самарқанд-Бухоро” темир йўл қисмини электрлаштиришга, “Навоий-Конимех-Мискин” темир йўлининг қурилишига ва бошқаларга сарфланади.

Август охирларида “Тошкент-Бухоро” тезюрар поездини ишга тушириш режалаштирилган. 2017-йилда планируется завершить электрификацию железной дороги “Қарши-Термиз” темир йўлини электрлаштиришни якунлаш режалаштирилган.