АҚШ долларининг расмий курси 4,0 минг сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 11 июлдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади.

Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси 4,0 минг сўмдан ошди. Ўтган ҳафтага нисбатан 28,95 сўмга ортди ва 4014,5 сўмни ташкил этди.