Татьяна Гуськова ўз лавозимидан озод этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Татьяна Гуськовани Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этди.

Татьяна Гуськова мазкур лавозимни пенсияга чиқиши муносабати билан тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Татьяна Гуськова бу лавозимда 1990 йилдан бери ишлаб келаётган эди.