Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи давомида 2017 йил 23 март куни Остона шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур ҳужжат икки давлат минтақаларининг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларида, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, аҳолини бандликка жалб этиш, туризм ва атроф муҳитни сақлаш жабҳаларида ва томонларни қизиқтирган бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришни назарда тутади.