Элчихона ходимлари РФда ҳалок бўлганларни Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўришмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Санкт-Петербург шаҳри таркибига кирувчи Колпино шаҳрида 13 июлдан буён бўлиб турган Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси ходимлари 2017 йилнинг 15 июль куни Санкт-Петербург шаҳри тергов органларининг ёнғинда ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари жасадларини аниқлаш бўйича тадбирларида иштирок этдилар. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ҳозирги вақтда ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар ва жасадларни Ўзбекистонга олиб келишга руҳсат берувчи расмий ҳужжатлар тайёрланмоқда ва бошқа тегишли чоралар кўрилмоқда.

Элчихона барча масалаларни тезда ҳал қилиш мақсадида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг тегишли тузилмалари билан доимий алоқада бўлиб турибди.