Ўзбекистон Марокаш ва Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг 27 март куни Марокаш терма жамоаси ҳамда 18 май куни Эрон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди. Иккала учрашув ҳам меҳмонда бўлиб ўтади.