“Beeline” Буюк Британияда роуминг географиясини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Энг йирик алоқа оператори “Beeline” Буюк Британияда роуминг географиясини кенгайгани ҳақида хабар беради. Hutchison 3G UK компанияси билан имзоланган шартномалар натижасида, “Beeline” абонентлари CAMEL-роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL -роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.