Қарши – Термиз темир йўли электрлаштирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қарши – Термиз темир йўл йўналишида электрлаштириш ишлари ниҳоясига етди. Умумий узунлиги 325 километрдан иборат мазкур линияда эндиликда дизель ёқилғиси билан харакатланувчи тепловозлар ўрнига замонавий электровозлар ҳаракатланади.

Жорий йилнинг 9 январь куни Қарши – Термиз электрлаштирилган темир йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу куни Қарши шахридан йўлга чиққан электропоезд Термиз вокзалига кириб борди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПҚ-1712 Қарорига мувофиқ амалга оширилди. Қарши-Термиз темир йўлини электрлаштириш тепловозларни замонавий электровозларга алмаштириш, юк ва аҳолини ташиш ҳаражатларини камайтириш, ҳаракат тезлигини сезиларли даражада ошириш имкониятини яратади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 327,6 минг АҚШ долларни ташкил қилади. Унинг доирасида 6 та - Тошгузар, Дехқонобод, Оқработ, Бойсун, Қумқурғон, №165-разъезд таянч нимстанциялари қурилди. Шунингдек, қурилиш ва контакт симларига хизмат кўрсатиш учун зарурий шарт-шароитлар яратилди. Термиз локомотив депоси реконструкция қилиниб, замонавий ускуналар билан таъминланди.