Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Тожикистон Тожикистон-Ўзбекистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари учрашувлари ўтказдилар.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ишчи гуруҳларнинг йиғилиши Душанбеда 2018 йил 8-9 январь кунлари бўлиб ўтди.

Томонлар Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасига тегишли масалаларини муҳокама қилдилар.

Ишчи гуруҳнинг йиғилиши Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлараро комиссиясининг қўшма йиғилиши доирасида 2018 йилнинг 10 январида давом этади.