ЖБ: 2018 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 5,6% ни ташкил этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон банки (ЖБ)нинг Жаҳон иқтисодий тараққиёти ҳисоботининг январь сонига мувофиқ, 2018 йилда Ўзбекистонда ЯИМнинг реал ўсиши 5,6% ни ташкил этади.

2018 йилнинг 9 январида Жаҳон банки "Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари" ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 2017 йилда 6,2 фоизни ташкил этган.

Жаҳон банки мутахассислари тахминига кўра, Ўзбекистонда ЯИМ 2018 йилда 5,6 фоизни, 2019 йилда 6,3 фоизни ва 2020 йилда 6,5 фоизни ташкил этади.

Аввалроқ, банк 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 7,6 фоизни, 2018 йилда 7,8 фоизни, 2019 йилда эса 7,8 фоизни ташкил этишини тахмин қилган эди.