Ўзбекистон - Уммон 1:0

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитойда йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг "А" гуруҳида сўнгги тур баҳслари ўтказилди.

Учинчи турда Ўзбекистон ва Уммон, Хитой ҳамда Қатар ёшлар терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. Терма жамоамиз аъзолари Уммонга қарши ўтган ўйиннинг 36-дақиқасида рақиб дарвозасига кескин ҳужум уюштирди. Унда Забихилло Ўринбоев ва Рустамжон Ашурматов дарвозага қатор зарбалар йўллади. Бироқ сўнгги маротаба тепилган тўп уммонлик Тани Ал Рушаидига тегиб дарвозага кириб кетди. Шу тариқа, ўйин 1:0 ҳисобида якунланди.

Хитой ва Қатар ўртасидаги учрашувда 1:2 ҳисоби қайд этилди.

Гуруҳда уч ғалабага эришган қатарликлар 9 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса 6 очко билан чорак финалга йўл олди.