Ўзбекистон Зиёрат туризмини ривожлантиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада Зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш бўлимига оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон тўғрисида Ислом дини ва бошқа жаҳон динларининг маданий-тарихий ва илмий-теологик маркази сифатида ахборот материалларини тарғиб қилиш ва тарқатиш юкланди.

Президент Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Ташқи ишлар вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага ва бошқа манфаатдор вазирликларга ва идораларга биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун: устувор мамлакатлар ва ҳудудлардан Ўзбекистон Республикасига туристлар оқимини кўпайтириш бўйича “йўл хариталари”ни; Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини киритишни топширди.