Афғонистон делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 9 февраль куни Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича Катта масалатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастурига кўра Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат тузилмаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган, шунингдек, “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияни Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.