“GM Uzbekistan” январь ойида РФ да 1,47 мингта автомобиль сотди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan” АЖ 2018 йилнинг январь ойида Россияда 1,47 мингта “Ravon” автомобилларини сотди, бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баравар кўпдир. Бу ҳақда Автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг Европа бизнеси ассоциацияси қўмитаси хабар беради.

“GM Uzbekistan”нинг Россия бозоридаги улуши 2018 йилнинг январь ойида 1,4 фоизни ташкил этди. 2017 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 0,6 фоизни ташкил этганди, дейилади қўмита хабарида.

2018 йилнинг январь ойи якунларига кўра “GM Uzbekistan”АЖ Россиядаги автомобиллар сотуви ҳажми бўйича 17-ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида “GM Uzbekistan” автомобилларининг бирорта ҳам модели Топ-25 ка кирмади.