Рустам Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига раҳбар этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан ЎзАга маълум қилишларича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар бугун тайинланган. Янги раҳбар – генерал-майор Жўраев Рустам Мирзаевич бўлиб, у жамоа билан таништирилган. Р.Жўраев айни пайтда ўз иш фаолиятини бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Р.Жўраев бунгача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири сифатида фаолият юритган.

Р.Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган.