Фарҳод Розиев «Ўзбектелеком» АК Бош директори в.в.б лавозимига тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 26 февраль куни Шуҳрат Қодировнинг Бош директор ваколатлари тўхтатилиши ва Фарҳод Розиевнинг ушбу лавозимга тайинланиши тўғрисида қарор Компаниянинг умумий йиғилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан эшиттирилди.

Вазир янги Бош директор билан таништирар экан, Шуҳрат Қодировга миннатдорчилик билдирди ва айни пайтда Компаниянинг олдида бошланган ислоҳотларни давом эттириш ва ривожланишнинг жорий курсларини сақлаб қолишдек вазифалар турганлигини таъкидлаб ўтди.

Фарҳод Зафарович Розиев 1979 йил 26 мартда туғилган, 2000 йилда Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг «Халқаро Иқтисодий алоқалар» факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда «Sarkor-Telecom» МЧЖ менежери лавозимидан бошлаган.

2002 йилдан 2018 йилга қадар «Sarkor-Telecom» МЧЖ, «Winncom Technologies Corp», «Ўзбектелеком» АК, «Intelligent Consulting» МЧЖ каби ташкилотларда фаолият юритган.

2011–2012 йилларда «Ўзбектелеком» АК «Uzonline» лойиҳа раҳбари ва «ЎзМобайл» филиали директори лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб борган.