Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 млрд. кВт∙соат электр энергиясини етказиб беради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасида ҳукуматлараро комиссия мажлиси баённономаси бандларини бажариш бўйича ишчи комиссия йиғилиши давомида Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги билан Тожикистондан Ўзбекистон Республикасига 2018 йил вегетация даврида ўзаро фойдали техник-иқтисодий шартлар бўйича 1,5 млрд. кВт∙соатгача бўлган миқдорда электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилди.

Тожикистондан Ўзбекистонга 2018/2019 йилларнинг қишки мавсумда электр энергиясини етказиб бериш қўшимча равишда кўриб чиқилади. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” АЖ Матбуот хизмати хабар беради.