Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Айдос Укибай давлат раҳбари иштирокидаги ташқи сиёсий воқеалар юзасидан келиб тушаётган кўплаб саволларга жавобан Нурсултон Назарбовнинг яқин кунлардаги иш тартиби ҳақида маълумот берди.

Унинг қайд этишича, жорий йилнинг 15 март куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари Ишчи гуруҳи учрашувида қатнашади. Эътиборли жиҳати, беш томонлама музокаралар Марказий Осиё халқларининг умумий байрами — Наврўз арафасида бўлиб ўтади.

Олий даражали музокаралар режасига мувофиқ, шу куни Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев иштирокида Қозоғистонда Ўзбекистон кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ҳар икки давлат раҳбари санъат усталарининг гала-концертига ташриф буюришади.