Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи ниҳоясига етди.

Тожикистон давлати ва халқининг бу воқеадан хурсандлиги бутун ташриф давомида, ҳар бир жабҳада яққол сезилиб турди.

Шавкат Мирзиёевни Душанбе халқаро аэропортига Эмомали Раҳмоннинг ўзи кузатиб қўйди. Бу ҳам протоколда кўзда тутилмаган, илгари кузатилмаган ҳолат бўлди.