Ўзбeкистон делегацияси БАА ва Саудия Арибистонига ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилниниг 12-14 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

БАА ва Саудия Арабистони расмийлари билан учрашувлар чоғида икки томон кун тартибига доир долзарб масалалар ва 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга тайёргарликнинг айрим амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.