Самарқандда “Family Park” қурилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Самарқандда “Сўғдиёна” парки ўрнида ўз ичига аквапарк, муз саройи, карт-клуб ва аттракционларни ўз ичига олган “Family Park” қурилмоқда.

Парк ҳудудига 6,3 га. ер ажратилган. Паркда муз саройи, карт-клуб, спорт-соғломлаштириш маркази, болалар ва катталар учун бассейнлар ҳамда турли аттракционлар фаолият юритади.

Собиқ парк ўрнида замонавий аквапарк қурилади.