Яширинча радар тутиш қатъий тақиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Эндиликда йўл-патруль хизмати инспекторларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб, яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди.

Ушбу тартиб Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Рустам Жўраевнинг топшириғига асосан жорий этилди.