Ҳиндистон делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 13 март куни Тошкент шаҳрига Деҳли шаҳри Жоме масжидининг бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги диний делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Юртимизга ташриф чоғида ислом қадамжоларини зиёрат қилиш, мамлакатимизнинг тарихий ва меъморий обидалари билан танишиш, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Тошкент ислом университети раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.