Ўзбекистон ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди.

Беҳзод Мусаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур лавозимда у Абдусалом Юлдашевни алмаштирди. Бу тайинланишгача Б.Мусаев Ўзбекистон Ҳисоб палатасига раҳбарлик қилаётган эди.