Mash асосчиси Никита Могутин Тошкентда ўтказилувчи USENET 2018да саҳнага чиқади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётган USENET 2018 халқаро Digital анжуманида Mash лойиҳаси асосчиси Никита Могутин саҳнага чиқиши кутилмоқда. Мавзу: “Россия ижтимоий тармоқларида машҳурлиги бўйича аксарият ОАВдан ўзиб кетган медиани яратиш тарихи”.

Mash (https://t.me/breakingmash) – Россияда бундан бир йил аввал яратилган энг йирик янгиликлар интернет-лойиҳаси саналади. Лойиҳа асосчиси Никита Могутин бунгача Life.ru бош муҳаррири ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2017 йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра Mash Россия ОАВда энг кўп тилга олинган Telegram-канали бўлди.

Никита Могутин фақат бир кун – 27 апрель куни USENET 2018 доирасида чиқиш қилади. Анжуман International Hotel Tashkent меҳмонхонаси анжуманлар залининг бирйўла икки қаватида 3 та параллель секцияларда ташкил этилади.

Ledokol Group (http://ledokolgroup.com) медиа агентлиги тадбир ташкилотчиси ҳисобланади. Конференция Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилади.

Бош ҳомий - Beeline Uzbekistan.

Анжуман ҳомийлари: Samsung, Click мобил банкинг тизими, “Одноклассники” ижтимоий тармоғи.

Ёқимли анъанага кўра, анжуман International Hotel Tashkent анжуманлар-залининг иккита қаватида 27 апрель куни эртадан кечгача ўтказилади. Конференцияга таклифнома билан кириш мутлақо бепул. Бунинг учун конференция расмий сайтида ариза қолдирсангиз бас (http://usenet.uz).