Шоҳжаҳон Эргашев WBA International камарини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги 12-жангини ўтказиб, хитойлик рақиби Жиминг Вангни 100:90, 99:91, 100:90 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, WBA International камарини қўлга киритди.

Спортчимиз жанг якунлангач ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали видеомурожат билан чиқди. Унда Шоҳжаҳон ушбу ғалаба бутун Ўзбекистон ҳалқига тегишли эканлиги ва боксчимиз ўзининг илк чемпионлик камарини Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бағишлашини маълум қилди.