Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқишда иштирок қилинг! Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида!

Сиз ёшсиз, ғайратлисиз, истеъдодлисиз, интилувчансиз, келажакка ишончингиз мустаҳкам. Сиз мамлакатимизнинг умиди ва таянчи, давлатимизнинг энг муҳим стратегик бойлигисиз. Сиз Ўзбекистоннинг бугуни ва эртасисиз.

Республикамиз аҳолисининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил қилади. Бу Ўзбекистонни тараққиётнинг мутлақо янги даражасига олиб чиқишга қодир бўлган улкан ижодий ва интеллектуал салоҳиятдир.

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг тикланиши ва ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ўз ижодий салоҳиятини жамият равгақи йўлида амалга ошириши учун зарур ижтимоий-иқтисодий, ташкилий шарт-шароитларни яратишга қаратилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда!

Сиз уни шакллантиришда бевосита иштирок этиш имкониятига эгасиз.

Фикр-мулоҳаза, ғояларингизни yoshlar@devon.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.