АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида таълим ва маданият соҳасидаги шартномалар имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) таълим ва маданият соҳасида икки томонлама шартнома имзоладилар. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи чоғида имзоланди.

Битимни Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича катта ходим Элис Уэллс ҳамда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов имзоладилар.

Ўзаро англашув тўғрисидаги биринчи Меморандум (МОU) кейинги уч йил давомида асоси Ўзбекистонда бўлган АҚШ университетлари ва Марказий Осиёдадаги олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдиган дастурнинг бошланишини тан олади.

Иккинчи Меморандум талабалар, журналистлар ва мутахассислар учун ўқув қўлланмаларини жорий этиш, шунингдек, ўқитувчилар, талабалар ва ўзбек мутахассисларнинг инглиз тилидан салоҳиятини мустаҳкамлаш ва онлайн таълим олишлари учун бутун Ўзбекистон бўйлаб инглиз тилида дастурлар татбиқ этишни молиялаштиради.

“Бу келишувлар таълим соҳасидаги АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги даври бошланганини ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш лозимлигини англатади”, - дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.