Челябинск вилояти губернатори ва Тошкент шаҳри Ҳокими ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерациясининг Челябинск вилояти Губернатори Дубровский Борис Александрович ўз делегация аъзолари билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабулида бўлишди. Меҳмонлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва қурилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Делегация вакиллари дастлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутибхонасида бўлдилар ва у ердаги нодир қўлёзмалар, китоблар билан танишди. Ёш китобхонларга яратиб берилган шароитлар билан танишар экан бу борада ўзаро ҳамкорлик килиш таклифини билдиришди.

Шунингдек, Маърифат марказида Челябинск вилояти Губернатори ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўртасида ўзаро учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Челябинск вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида дўстона муносабатларни юқори босқичга олиб чиқиш ва келгусидаги режалар ҳақида сўз юритилди. Жумладан Борис Александрович Тошкент шаҳрининг ривожланиб бораётгани ҳақида гапирар экан икки томонлама ҳамкорлик чоғида қурилиш материаллари (оғир вазинли юк кўтарувчи кранлар, цемент, қурилишда ишлатиладиган темир маҳсулотларини) етказиб бериш ва Тошкент- Челябинск авиарейсини ташкил қилиш борасида сўз юритди. Хусусан Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонламан шартномаларда ҳам бу борада келишувлар борлиги ва айнан Тошкент шаҳридаги бир қатор бунёдкорлик ишларида бу анча қўл келаётганлиги ҳақида фикр билдирилди. Қўшимча қилиб Тошкент шаҳрида охирги ўн йилликда бўлмаганини пойтахт чирой очиб жуда гўзаллашиб кетганини ҳавас билан гапириб ўтди.

Учрашув сўнгида эсдалик совғалари топширилди.