ТИВда Туркия элчиси билан музокаралар бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Учрашувда 2018 йилнинг 18 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация иштирок этиши Элчига расман маълум қилинди.