Аброр Мухамедханов ЎзР ТИФ Миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аброр Шухратович Мухамедханов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1991 йил 7 сентябрдаги Президент Фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, у ягона таъсисчиси Вазирлар Маҳкамаси бўлган, ўз фаолиятини хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона сифатида амалга оширувчи давлат банки ҳисобланади.