АКТ вазири «Nokia» раҳбарияти билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев «Nokia» компаниясининг бош ижрочи вице-президенти, компаниянинг Европадаги раҳбари ҳамда «Digital Europe» компанияси президенти Маркус Бёрхерт билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда телекоммуникация ва ахборот технологиялари йўналишида истиқболда турган ҳамкорлик масалалари яқиндан муҳокама қилинди. Жумладан, кадрлар малакасини ошириш, янги телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларга эътибор қаратилди.

Жаҳоннинг узоқ йиллик тажриба ва тарихига эга компанияси ҳисобланган «Nokia» компанияси 150 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда у мобиль, симли ва кенг полосали телекоммуникация тармоқлари учун ускуналар, IТ-ечимлар ишлаб чиқаришда халқаро миқёсда тан олинган эксперт ҳисобланади.