Ўзбекистон терма жамоаси — жаҳон чемпиони!

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россияда ўтказилган меҳрибонлик уйлари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб чиқди. Ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар беради.

14-17 ёшдаги футболчилар иштирок этаётган мундиалда Ўзбекистон терма жамоаси дастлаб, Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан чиқишганди. Чорак финалда вакилларимиз Непални 2:1 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга чиқишганди.

Ярим финалда ҳамюртларимиз Бурундини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқишган эди.

Финал беллашувида ҳамюртларимиз Покистон терма жамоаси билан беллашди. Асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилгач, ғолиб номи пенальтилар сериясига кўра аниқланди. Пенальтилар сериясида дарвозабонимиз Сергей Исломовнинг маҳорати Ўзбекистон терма жамоасига жаҳон чемпионлигини тақдим этди.

Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги жаҳон чемпионати. Финал.

Ўзбекистон терма жамоаси — Покистон терма жамоаси — 6:5