Одноклассники шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйларини кўрсатади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўй маросими 19 май куни Одноклассники ижтимоий тармоғида тўғридан-тўғри олиб берилади. Ижтимоий тармоқ BBC Worldwide билан биргаликда телекўрсатувнинг 5-соатлик версиясини Буюк Британиядан тўлиқ намойиш этади.

Тантаналарни ОК даги Леди Mail.Ru медиалойиҳаси гуруҳида кузатиш мумкин, жонли эфирни Леди Mail.Ru сайтида ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, кўрсатувни Одноклассники.Видео гуруҳида BBC Worldwide нинг инглиз тилидаги оригинал шарҳлари билан томоша қилиш мумкин.

Намойиш Россия ва МДҲ мамлакатлари ҳудудида Москва вақти билан соат 11:00 дан 16:00 гача давом этади. Рус тилидаги намойишни Леди Mail.Ru раҳбари Елена Володина ва нашрнинг бош муҳаррири Аля Баданиналар шарҳлаб боришади.

Намойишни ҳар қандай ускунадан кузатиш мумкин: Одноклассники веб-версиясида, iOS ва Android даги ОК мобил иловаларида, шунингдек, Smart TV ва Android TV да «ОК Видео» иловасида катта экранда. Дастлабки уч соат давомида қироллик тўйининг меҳмонлари Беркшир графлигидаги Виндзор қасри ҳудудида жойлашган Авлиё Георгий ибодатхонасига келишади, бу ерда никоҳ маросими бўлиб ўтади. Икки ярим минг нафар таклиф қилинганлар орасида дунёга машҳур юлдузлар мавжуд, уларнинг ичида ашулачи Элтон Жон, Жорж ва Амаль Клуни, Дэвид ва Виктория Бекхэм, «Форс-мажорлар» сериали артистлар гуруҳи, бу сериалда Меган Маркл ва Гаррининг икки нафар илгариги таниш қизлари суратга тушишган. Москва вақти билан соат 14:00 да маросимнинг ўзи бошланади. Қасамёддан кейин келин ва куёв Виндзор бўйлаб машинада ўтишади ҳамда тантана меҳмонлари ва томошабинларини қутлашади.

Одноклассники ижтимоий тармоғи ҳақида Одноклассники – Россияда, яқин ва узоқ хориж мамлакатларида энг йирик ижтимоий тармоқлардан биридир. Ҳар ойда ижтимоий тармоққа 71 млн. киши киради, улар ўз дўстлари билан мулоқот қилишади, хабарномалар, овозли ва видео қўнғироқлар, мактублар ва стикерлар каби ҳар хил сервислар ёрдамида ўз ҳис-ҳаяжонларини яқин кишилари билан ўртоқлашишади. ОК – бу яна технологик контент ва сервис платформаси ҳамдир: ижтимоий тармоқда муҳим воқеалар намойишини 4К сифатида кўриш, мусиқа тинглаш, товарлар ва хизматлар харид қилиш ва дунёнинг 18 та мамлакатига пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.