Тўлқинжон Дадабаев Гулистон шаҳар ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида Бош вазир раислигида вилоят маркази Гулистон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беради.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2, 6, 25-моддаларига мувофиқ вилоят ҳокими қарорига асосан, Гулистон шаҳри ҳокими Шерзод Шуҳратуллаевич Исматуллаев ўрнига Тўлқинжон Тулянович Дадабаев Гулистон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Т. Дадабаев 1965 йил Наманган вилояти, Учқўрғон туманида туғилган. Бугунги кунга қадар “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.