БМТ Бош котибининг Ёшлар бўйича вакили IUT га ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- БМТ Бош котибининг Ёшлар бўйича вакили Джаятма Викраманаяке 2018 йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюрди.

Қайд этиш лозимки, Викраманаяке хоним Ўзбекистонга «Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли» мавзусидаги халқаро конференциясида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

БМТ Бош котибининг Ёшлар бўйича вакили IUT га ташрифи чоғида “Technovation Uzbekistan 2018” танлови иштирокчилари билан учрашди.

Учрашув давомида Джаятма Викраманаяке БМТ бош котибининг ёшлар иши бўйича махсус вакили сифатида Шри-Ланка ёшлари билан олиб борган фаолияти тўғрисида гапириб берди.

У “Technovation Uzbekistan” танлови ва қизларнинг лойиҳа доирасида тақдим этган ишлари билан танишди.

Джаятма Викраманаякеда қизлар томонидан яратилган мобиль иловалар катта таассурот қолдирди ва у қизларга омад тилади. У STEМ даги қизлар сони камлигини ва бундай лойиҳаларда иштирок этиш орқали улар янги тарихини яратишаётганини алоҳида таъкидлади.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 2017 йилнинг июнь ойида Шри-Ланкалик Джаятма Викраманаякени ўзининг Ёшлар иши бўйича вакили этиб тайинланди. Ёшлар иши бўйича вакил сифатида у ёшларни БМТнинг барча асосий йўналишларида - барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқлари, тинчлик ва хавфсизлик ҳамда инсонпарварлик йўналишларига жалб қилишга интилади.