Шавкат Мирзиёев Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича ЖЧ-2018 нинг очилиш маросимида иштирок этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага жўнаб кетди. Давлатимиз раҳбари Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади.