Виталий Денисов “Локомотив” билан шартномани узайтирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон турма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Москванинг “Локомотив” клуби билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда Россия клубининг матбуот хизмати хабар беради.

Виталий Денисов “Локомотив” билан шартномани бир йилга узайтирди.

В.Денисов “Локомотив”га 2013 йили Украинанинг “Днепр” жамоасидан ўтган. Ўтган вақт мобайнида у 141 ўйин ўтказди, 1 та тўп киритди, икки маротаба Россия Кубогини қўлга киритди, ҳамда Россия чемпиони бўлди.