Ашраф Ходжаев ТИВ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ашраф Ходжаев ТИВ Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва молиавий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Буюк Британиядаги элчихонасининг иккинчи котиби сифатида ишлаган.