Вояга етмаганларнинг чет элга чиқиши осонлашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида умумтаълим мактаблари ва бошқа таълим муассасаларида таҳсил олаётган вояга етмаган шахсларнинг чет элга чиқишига рухсат бериш тартиби енгиллаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Агар бунгача вояга етмаганларнинг чет элга чиқиши учун тўлдириладиган ариза-анкеталарга улар таҳсил олаётган ўқув идоралари томонидан муҳр босилишидан олдин, Халқ таълими шаҳар-туман бошқармаларидан рухсатнома олиш шарт бўлса, эндиликда ушбу ариза-анкеталарнинг улар таҳсил олаётган таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланиши кифоя қилади.