Юнусободдаги «Cristal» супермаркетида ёнғин юз берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун, 12 июль куни тахминан соат 13:47 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Юнусобод тумани Юнус ота кўчасида жойлашган «Кристалл» супермаркетининг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, дейилади ИИББ ахборотида.

Маълумотга кўра, бинонинг фақат 1-қавати ишлаётган бўлган.

Воқеа жойига 5 дақиқада биринчи ёрдамчи кучлар етиб келди, жами бўлиб 6 та жанговар махсус ўт ўчириш машинаси ва иккита ёнғин нарвонларидан фойдаланилди.

Соат 14:11 да ёнғин жиловланди ва соат 14:18 да бутунлай бартараф этилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида олов бинонинг бошқа қаватларига тарқалмади ва ҳеч ким жароҳатланмади. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.