“Урганч” халқаро аэропорти техник сабаблар туфайли вақтинча ёпилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси йўловчиларга жорий йилнинг 16 июлидан “Урганч” халқаро аэропорти техник сабаблар ва ҳарорат режими сабабли вақтинча ёпилиши ҳақида хабар беради.

Урганч аэропортининг фаолияти техник ишлар тугаганидан сўнг қайта тикланиши режалаштирилган.

“Урганч” халқаро аэропортига амалга ошириладиган қатновлар “Нукус” ва “Бухоро” (шаҳар) аэропортларига ўтказилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.