Август ойидан «GM Uzbekistan» автомобиллари нархи ошади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро пресс-клубда «Ўзавтосаноат: муаммоларнинг таҳлили ва ривожланишнинг янги стратегиясини белгилаш» мавзусида йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан Ўзбекистонда «GM Uzbekistan» машиналари нархи ошини маълум қилди. Унинг қайд этишича, автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилади.

Ташкилот нархларнинг ошишига қуйидаги сабабларни кўрсатган:

девальвация жараёни;

чет элда автомобилларнинг кам миқдорда сотилиши;

имтиёз ва преферециялар, яъни давлат томонидан автомобиль сотиб олишга имтиёзлар кўплиги;

интеллектуал мулк йўқлиги.