Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида Вазир маслаҳатчиси - Ижро этувчи аппарат раҳбари этиб тайинланган Жаҳонгир Хидайходжаевни таништирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ж.Хидайходжаев бунга қадар ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.