Асаджон Хўжаев Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Асаджон Хўжаев 2017 йил мартидан августига қадар Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби сифатида фаолият юритган. Сўнг Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

У 2011—2012 йилларда Интеллектуал мулк агентлигига, 2012—2017 йилларда эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига раҳбарлик қилган.